Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Восток” қўшинлар гуруҳи Жанубий Донецк йўналишда ҳужумини бартараф этди

“Восток” қўшинлари гуруҳи ҳарбий хизматчилари жанговар топшириқларни мардона бажариб, қаҳрамонлик кўрсатмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. “Восток” гуруҳи артиллериячилари Украина ҳарбийларининг Жанубий Донецк йўналишидаги ҳудудлардан бирида уюштирган ҳужумини бартараф этди. Бу ҳақда “Восток” гуруҳи матбуот маркази раҳбари Олег Чехов РИА Новостига маълум қилди.
“Прапоршик Ханмирзаев томонидан олиб борилган жанговар ҳаракатлар жараёнида отишмани самарали ва ўз вақтида йўналтириш артиллериячиларга душманнинг қўмондонлик ва кузатув пунктига зарба бериш, ўндан ортиқ миллатчиларни йўқ қилиш имконини берди. Натижада Украина қўшинларининг қўмондонлик-назорат тизими фронтнинг бу ҳудудида тўхтатилди, душман ҳужумининг олди олинди”, — дея маълум қилди Чехов.
Унинг аниқлик киритишича, “Восток” гуруҳи мото-жангчи бригадаси ўзиюрар артиллерия командири, прапоршик Алимагомед Ханмирзаев қўл остидаги таркиб билан душманга қарши ўт очиш бўйича топшириқларни бажарган. Ўша пайтда УҚК Жанубий Донецк йўналишидаги участкалардан бирида Россия қўшинларининг мудофаасини бузиб ўтишга уринишган.
Чеховнинг сўзларига кўра, “Восток” қўшинлари гуруҳи ҳарбий хизматчилари жанговар топшириқларни мардона бажариб, қаҳрамонлик кўрсатмоқда.