ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Кеча тунда Қрим кўпригига Украинанинг иккита пилотсиз учар аппарат ҳужум қилди, деб хабар қилди Миллий аксилтеррор қўмитаси.
"Соат 03.05да Украинанинг иккита пилотсиз учар аппарат Қрим кўпригига ҳужум қилди. Террорчилик ҳаракати натижасида Қрим кўпригининг йўл қисми шикастланган. Икки киши ҳалок бўлди, бир бола яраланди", — дейилган ахборотда.
“Террорчилик ҳаракати” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан барча зарур тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Душанба куни эрталаб Қрим раҳбари Сергей Аксёнов Керч бўғози орқали ўтган кўприкда фавқулодда ҳолат юз бергани ҳақида маълум қилди. Автотранспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Ҳодиса оқибатида Белгород вилоятида яшовчи эр-хотин ҳалок бўлди. Уларнинг вояга этмаган қизи жароҳат олган, у Темрюк шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Аксёнов Қрим кўприги орқали ўтмасликка, янги ҳудудлар орқали муқобил йўл танлашга чақирди.