Трамп агар қайта сайланса, Украинадаги можарони қандай тўхтатишини айтди

АҚШнинг собиқ президенти Украинадаши можарони қандай қилиб бир кунда ҳал қилиши айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп, агар у давлат раҳбари этиб қайта сайланган тақдирда, Украинадаги можарога қандай барҳам бериши ҳақида гапираётиб, Владимир Зеленскийга “етар” деб айтиш нияти борлигини маълум қилди.
“Мен Зеленскийга шундай деб айтган бўлар эдим: “Етар, битим тузишинг шарт”, — деди у "Fox News" телеканалига берган интервьюсида.
Трамп Зеленский билан ҳам, Россия президенти Владимир Путин билан ҳам “жуда яхши муносабатлари” бўлганлигини ва бир кун ичида можарога барҳам бериши мумкинлигини таъкидлади.
АҚШнинг собиқ президенти, агар Москва махсус ҳарбий операцияни якунлашга тайёр бўлмаса, АҚШ Украинага бундан ҳам кўпроқ ёрдам беришга тайёрлиги ҳақида Путинни огоҳлантириган бўлишини ҳам қўшимча қилди.
Москва музокараларга тайёр эканини бир неча бор билдирган, бироқ Киев уларга қонунчилик даражасида тақиқ қўйган. Владимир Зеленский аввалроқ G20 йиғилишида “ҳеч қандай Минск-3 бўлмайди” деган эди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новостига маълум қилдики, бу каби сўзлар Киевнинг музокаралар олиб боришни истамаслиги ҳақидаги позициясини “мутлақо тасдиқлайди”. Ғарб доимий равишда Россияни музокаралар ўтказишига даъват этади, Москва бунга тайёрлигини кўрсатади, бироқ Ғарб Киевнинг музокаралардан бош тортаётганига эътибор бермайди.