Тошкентда “Nexia-3” уч қаватли кўприк тўсиғига бориб урилди

Мирзо Улуғбек туманида "Nexia-3" ҳайдовчиси ТАПОиЧ кўприкдаги бетон тўсиққа бориб урилди. Ҳеч ким жабрланмаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Nexia-3” кўприк тўсиғини бузиб ўтди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 17 июль куни соат 04:10 ларда туманнинг Паркент кўчасидаги йўл ўтказгичда рўй берган. 21 ёшли “Nexia-3” ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.