Россия етакчи: Ўзбекистонда қайси давлат компаниялари кўпаймоқда?

Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги корхоналар 2 869 тага етган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. 2023 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 742 тани ташкил этган. Бундан мамлакат Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Россия Ўзбекистонда корхона очиш бўйича етакчи: 2 869 та корхона. Кейинги ўринларда Хитой (1 860 та) ва Туркия (1 741 та).
Қозоғистон (950 та) ва Жанубий Корея (695 та) етакчи бешталикдан ўрин олган.
Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг қолган давлатлар кесимида сони:
- АҚШ – 300 та;
- Қирғизистон – 245 та;
- Тожикистон – 244 та;
- Озарбайжон – 204 та;
- Германия – 196 та;
- Туркманистон – 138 та.
Ўзбекистон ва Россияда икки мамлакатнинг божхона хизматлари ваколатхоналари очилади