Ер сайёрасини астероиддан қандай қутқариб қолиш мумкин - астроном

Россия Фанлар академиясининг Амалий астрономия институти катта илмий ходими Ер сайёрасини кутилмаган астероиддан фақат ядровий каллакли ракета қутқариб қолиши мумкин деб ҳисоблайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Сайёрамиз томон ҳаракатланаётган жисм бир неча кун олдин аниқланса, уни фақат ядровий каллакли ракета ёрдамида бартараф этиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Амалий астрономия институти катта илмий ходими Николай Железнов РИА Новостига маълум қилди.
“Биз бундай жисмнинг йўналишини ўзгартиришга улгурмаймиз, ядровий каллакли ракетани учириш ва объектни йўқ қилишимиз керак бўлади. Битта улкан жисмдан кўра, унинг майда парчалари тушгани маъқул”, — деди Железнов.
Шу билан бирга, Железнов бундай хавфли астероидни атмосферага кириш босқичидан олдин аниқлаш жуда даргумон эканлигини айтиб ўтди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, осмон ва шунга ўхшаш объектларни кузатиш доимий равишда амалга оширилмоқда, шунинг учун “бу ҳолатгача бормаса керак”.
Шунингдек, замонавий технологиялар ракетани аниқлангандан кейин камида ярим соат ўтгач учириш имконини беради, бироқ у учиришга тайёр ҳолатда сақланган бўлсагина, деб таъкидлади астроном.