Энг кўп бюджет ўринлари қайси ОТМга ажратилган?

Энг кўп бюджет ўринлари Миллий университет, ТАТУ, Қорақалпоқ ДУ, ТДТУ ва Тиббиёт академияси учун ажратилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Давлат тест маркази Ўзбекистонда 2023/24 ўқув йилида бакалавриат йўналиши учун ажратилган квоталар сонини эълон қилди.
Унга кўра Ўзбекистон бўйича янги ўқув йили учун жами 34860 бюджет ўринлари ажратилган.
Энг кўп бюджет ўринлари ажратилган ОТМлар қуйидагилар:
1.
Миллий университет - 1307та
2.
ТАТУ- 1290та
3.
Қорақалпоқ давлат университетига - 1135та
4.
ТДТУ - 1095та
5.
Тошкент Тиббиёт академияси - 985 та
6.
Тошкент давлат аграр университет - 925 та
7.
Жаҳон тиллари университети - 915та
8.
СамДУ - 900та
9.
Самарқанд ветеринария ва биотехнологиялар - 790 та
10.
Тошкент давлат транспорт университети - 680 та
11.
Фарғона политехника инстиути - 815та
12.
Тошкент Кимё-технология институти - 685та
13.
Фарғона давлат университети - 655та
14.
ва бошқалар
Эслатиб ўтамиз, 2023/24 ўқув йилида Ўзбекистон ОТМларига кириш учун ҳужжат қабул қилиш 20 июл соат 23:59га қадар давом этади. Ҳужжатлар онлайн қабул қилинади.