Абуритуриентлар энг кўп ҳужжат топширган ОТМ қайси?

Бакалавриатига ўқишга кириш учун ОТМларда онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони — 711 653 нафар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Олий таълим вазирлиги ҳузуридаги билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотига кўра энг кўп абитуриентлар биринчи таълим йўналиши сифатида рўйхатдан ўтган ОТМлар қуйидагилар:
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
1.
Ўзбекистон миллий университети — 27 388 нафар;
2.
Фарғона давлат университети — 21 274 нафар;
3.
Тошкент давлат педагогика университети — 21 032 нафар;
4.
Тошкент ахборот технологиялари университети — 20 888 нафар;
5.
Тошкент давлат транспорт университети — 20 808 нафар.
Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик, қуйидаглар: Қашқадарё вилояти — 82 730 нафар, Самарқанд вилояти — 81 056 нафар, Фарғона вилояти — 67 279 нафар, Тошкент вилояти — 62 333 нафар, Сурхондарё вилояти — 58 125 нафар.
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони — 711 653 нафар, 17 июль соат 09:00 ҳолатига.
Эслатиб ўтамиз, 2023/24 ўқув йилида Ўзбекистон ОТМларига кириш учун ҳужжат қабул қилиш 20 июльга қадар давом этади.
Маълумот учун, бакалавриат йўналишига Ўзбекистон бўйича 2023/24 ўқув йилида жами 34860 бюджет ўринлари ажратилган.