ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. "Uzbekistan Airways" LET L-410 самолётларини харид қилди, дея хабар берди миллий авиакомпания.
Айтилишича, ушбу ҳаво кемаси парвозларни қисқа учиш ва қўниш йўлакларида амалга оширади ҳамда республика ичидаги йўналишлар тармоғини кенгайтиришга ёрдам беради.
"Унинг илк парвози келаси ҳафта амалга оширилади", - дейилади хабарда.
Янги самолётлар ўта қисқа учиш-қўниш йўлакларидан уча олади, бу эса республика бўйлаб йўналишлар тармоғини кенгайтиради ҳамда Зарафшон, Шаҳрисабз ва Андижон каби шаҳарларга рейсларни йўлга қўйиш имконини беради.