Саидов саудиялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари ҳамкорликни янада юқори даражаларга олиб чиқишни муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов саудия арабистонилик ҳамкасби шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Саидов Telegram-каналида маълум қилди.
Саидовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама алоқалар сўнгги йилларда мисли кўрилмаган юксалиш кўрсатмоқда.
“Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирликлари ҳамкорлигимизни янада юқори даражаларга олиб чиқиш учун барча зарур имкониятларини йўналтиришига келишиб олдик”, - дея ёзган Ўзбекистон ТИВ раҳбари.