Россия телеканали Ўзбекистон туризмига бағишлаган кўрсатув суратга олди

Мазкур лойиҳага телебошловчи сифатида машҳур шоумен ва мусиқачи Тимур Родригес таклиф этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Россиянинг НТВ телеканали ўзининг “Попутчик” (“Ҳамроҳ”) кўрсатувининг илк сонини Ўзбекистонда суратга олди. Унда Ўзбекистон туризми ҳақида сўз боради, деб хабар бермоқда Маданият ва туризм вазирлиги.
Таъкидланишича, НТВ телеканали ижодий гуруҳининг Ўзбекистонга сафари жорий 12-15 июль кунлари ташкил этилган. Ташриф давомида улар мамлакатнинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари, бой тарихи, таомлари, маданий мероси ва туризм имкониятлари билан яқиндан танишишган.
Мазкур лойиҳага телебошловчи сифатида машҳур шоумен ва мусиқачи Тимур Родригес таклиф этилган.
НТВ телеканали ўзининг “Попутчик” (“Ҳамроҳ”) кўрсатувининг илк сонини Ўзбекистонда суратга олди.
Маълумот учун, 43 дақиқалик кўрсатувнинг илк сони тақдимоти жорий йилнинг кузида эфирга узатилиши режалаштирилган.