Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин махсус ҳарбий операциянинг боришини ижобий баҳолади

Унинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари ўзларини қаҳрамонларча тутишмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Украинадаги махсус ҳарбий операциянинг боришини ижобий баҳолайди.
“Ижобий”, - дея жавоб берди Путин “Россия 1” телеканали журналистининг давлат раҳбари махсус ҳарбий операциянинг боришини қандай баҳолайди деган саволига.
“Қўшинларимиз ўзларини қаҳрамонларча тутишмоқда. Душман учун кутилмаган тарзда ўзлари ҳужумга ўтишмоқда, муҳим позицияларни эгаллаб олишмоқда”, - деди Россия етакчиси.
Путиннинг сўзларига кўра, Украина ҳарбийларининг қарши ҳужум вақтида Россия армияси мудофаасини ёриб ўтишга бўлган барча уринишлари муваффақиятсизликка учраган.