ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида "Lacetti" ва "Cobalt" тўқнашиши оқибатида икки ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, воқеа 15 июль куни соат 06:45 ларда 4Р-35 Жиззах-Пахтакор-Гагарин автомобиль йўлининг 18 километрида содир бўлган. “Lacetti” ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишдаги “Cobalt” йўлига чиқиб кетган.
ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳати олган бу машиналарнинг 35 ва 30 ёшли ҳайдовчилари воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, машиналарда бўлган уч йўловчи оғир тан жароҳатлари билан касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.