Академик лицейларга кириш имтиҳони қачон ўтказилиши аниқ бўлди

Синовлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари 24 июль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Синовлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади.
Тест синовларини ўтказилиш вақти:
биринчи смена соат 9:00 да бошланади.
иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.
Тест синовларини ўтказилиш ҳудуди ва имтиҳонга кириш рухсатномасини олиш юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, президент қарорига асосан бу йилдан эътиборан академик лицей а ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон асосида дастлабки саралаш босқичи бекор қилинган.