ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) шафелигида рус тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш бўйича халқаро ташкилот тузилмоқда, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси.
МДҲ штаб-квартирасида мазкур ташкилот фаолиятини таъсис этувчи ва тартибга солувчи ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.
“Мутахассислар қатор давлатлардан келиб тушган ҳужжатлар бўйича таклифларни кўриб чиқдилар ва бўлиб ўтган муҳокамани инобатга олган ҳолда Рус тили бўйича халқаро ташкилотни таъсис этиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси ва унинг Низоми бўйича умумий келишиб олдилар”, дейилади хабарда.
Айтилишича, қолган масалалар яқин кунларда эксперт гуруҳининг қўшимча йиғилишида келишиб олинади.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ шафелигида Рус тили бўйича халқаро ташкилотни яратиш ташаббуси Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаевга тегишли. Ўтган йилнинг октябрь ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида МДҲ давлатлари раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланган эди. Шу билан бирга, ташкилот Концепцияси тасдиқланди.
Концепцияга мувофиқ, МДҲ Ижроия қўмитасига Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ҳукуматлари билан биргаликда тузилаётган халқаро ташкилотни таъсис этувчи ва фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш топширилди.
Россотрудничество услубий фаолияти доирасида 60 дан ортиқ мамлакатлардан 300 дан ортиқ ўқитувчилар ушбу ва бошқа масалалар билан шуғулланишди. Тингловчиларнинг аксарияти Ўзбекистон, Қирғизистон ва Грузиядан бўлган. Шунингдек, тадбирда иштирок этган ўқитувчилар сони бўйича етакчи 10 та давлатдан Тожикистон, Қозоғистон, Арманистон, Туркия, Греция, Беларусь ва Испания жой олди.
Бутун дунё рус тили ўқитувчилари томонидан бундай услубий тадбирларга катта қизиқиш билдирилганлиги сабабли, 2023 йилда "Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш институти" Россотрудничество билан биргаликда бундай услубий тадбирларнинг яна иккитасини ўтказади. Биринчиси 9-16 сентябрь кунлари, иккинчиси 21-28 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Уларда иштирок этиш учун ариза шаклни тўлдириб, электрон шаклда юбориш мумкин.