Таиландда рингга кўтарилган ўзбек боксчилари ғалаба қозонишди

Ўзбекистондан иштирок этган Ҳасанбой Дўсматов, Мужибилло Турсунов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев ўз рақибларини мағлуб этишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Таиландда бўлиб ўтган "Чемпионлар оқшоми"да рингга кўтарилган ўзбекистонлик боксчилар ғалаба қозонди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Таиланднинг Пукет шаҳрида профессионал бокс бўйича "Чемпионлар оқшоми" турнири бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистондан иштирок этган Ҳасанбой Дўсматов, Мужибилло Турсунов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев ўз рақибларини мағлуб этишди.
Унга кўра, Ҳасанбой Дўсматов испаниялик Мартин Молина Сальвадор, Мужибилло Турсунов қозоғистонлик Муҳаммедсабир Базарбай Уулу, Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауо устидан ғалаба қозонди.