Сурхондарёда ғалладан бўшаган ерлар ёқиб юборилди — қайси фермерлар жарима тўлайди?

Фермер хўжаликлари ғалладан бўшаган ер майдонларини "такрорий экин экиш" мақсадида ёқиб юборишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Сурхондарёда ғалладан бўшаган ерлар ёқиб юборилди. Етказилган зарар миқдори 100 млн сўмдан ошган. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Вилоят Экология бошқармасининг тезкор гуруҳи Қумқўрғон туманида назорат тадбирларини ўтказди. Унда бир қатор фермер хўжаликларида ғалладан бўшаган ер майдонларини "такрорий экин экиш" мақсадида ёқиб юборилгани аниқланди.
Сурхондарёда ғалладан бўшаган ерлар ёқиб юборилди
Қуйидаги фермер хўжалиги раҳбарларига нисбатан МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди:
“Бўстон Фирдавс” фермер хўжалигида 10 гектар ер майдони ёқиб юборилган. Ҳуқуқбузарлик натижасида тупроқ унумдорлигига 21 миллион 286 минг 980 сўм зарар етказилган.
“Ҳожимурод Маматрайим” фермер хўжалигида 10 гектар ер майдони ёқиб юборилган. Тупроқ унумдорлигига 17 миллион 548 минг 113 сўм зарар етказилган.
“Элсевар Нурли Замин“ фермер хўжалигида 5 гектар ер майдони ёқиб юборилган. Тупроқ унумдорлигига 8 миллион 774 минг 055 сўм зарар етказилган.
“Какайди пахтакор” фермер хўжалигида 10 гектар ер майдони ёқиб юборилган. Тупроқ унумдорлигига 17 миллион 520 минг 822 сўм зарар етказилган.
“Эшқобил Ҳожимурод” фермер хўжалигида 13 гектар ер майдони ёқиб юборилган. Тупроқ унумдорлигига 27 миллион 918 минг 690 сўм зарар етказилган.
“Зилола-Руслан“ фермер хўжалигида 7 гектар ер майдони ёқиб юборилган. Тупроқ унумдорлигига 13 миллион 28 минг 722 сўм зарар етказилган.
Айтилишича, етказилган зарар ҳуқуқбузарлардан ундирилади.
Сурхондарёда ғалладан бўшаган ерлар ёқиб юборилди