Россия АҚШ учун қанчалик хавфли? — журналист бу саволга жавоб топа олмади

АҚШ президентлигига номзод Скотт журналистга Россиянинг мамлакат учун қанчалик хавфли эканлигини тушунтириб бера олмади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Америкалик журналист Такер Карлсон BlazeTV телеканалининг жонли эфирида “нима учун Россия Қўшма Штатлар учун асосий таҳдид саналади”, деган саволига жавоб ололмади, деб ёзмоқда РИА Новости.
Журналист бундай савол билан АҚШ президентлигига номзод Тим Скоттга юзланган.
“Россия ёмон, Россия хавфли, мен тушунаман, лекин руслар томонидан ўлдирилган америкаликлар сони нолга тенг. Масалан, мен Россия қўлидан ўлган ҳеч кимни билмайман. Шу билан бирга, мен Мексика томонидан ўлдирилган одамларни шахсан биламан”, деди журналист.
Унинг таъкидлашича, минглаб америкаликлар қўшни давлатдан келтирилган фентанил препаратидан нобуд бўлмоқда. Карлсон, шунингдек, ушбу препаратни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш Мексика иқтисодиётининг катта қисми эканлигини айтди.

"У ҳолда нега Мексика бизнинг иттифоқчимиз, Россия эса бизнинг душманимиз?", деган савол билан юзланди журналист.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республикачилардан президентликка номзод Тим Скотт Мексика билан чегарада девор қурилишини қўллаб-қувватлаган.