Ўзбекистоннинг тўрта ҳудудида тез ёрдамнинг янги тизими жорий этилди — у қандай ишлайди?

“Тез ёрдам”нинг 4 та филиалида янги “103 Med-data” автоматлаштирилган бошқарув тизими йўлга қўйилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудларида “Тез ёрдам”нинг янги “103 Med-data” автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Тез ёрдам”нинг 4 та филиалида янги “103 Med-data” автоматлаштирилган бошқарув тизими йўлга қўйилди.
“Бу йил Тошкент шаҳар тажрибасига асосан Андижон, Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё ҳудудий филиалларида тез тиббий ёрдам хизматининг “103 Med-data” автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди”, деди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров.
Унинг қўшимча қилишича, Фарғона, Бухоро ва Тошкент вилояти филиалларида ушбу амалиёт тест-синов режимида фаолият юритмоқда.
Мазкур тизимнинг афзаллиги шундаки, у орқали қўнғироқларни қабул қилиш, хизмат кўрсатиш ва рўйхатдан ўтказишни самарали бошқариш мумкин. Тизим тез тиббий ёрдам автомашиларини бошқаришни назорат қилиш, мониторинг қилиш имконини ҳам беради. Шунингдек, қўнғироқларни тезкор рўйхатдан ўтказиш ва бемор ҳақида маълумот олиш ҳам мумкин.