Ўзбекистонликлар Мисрдаги бешкураш бўйича ЖЧ финалига йўл олишди — фото

Мисрнинг Искандария шаҳрида ўтаётган замонавий бешкураш бўйича U-17 жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонликлар Мисрда ўтаётган бешкураш бўйича Жаҳон Чемпионати финалига йўл олишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Мисрнинг Искандария шаҳрида ўтаётган замонавий бешкураш бўйича U-17 жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Унда иштирок этаётган ўзбекистонлик Самира Абзаловадан сўнг йигитлар ўртасида ўтган саралаш босқичида Аслиддин Бахтиёров ҳам финал йўлланмасини қўлга киритди.
“А” гуруҳида иштирок этган спортчилар баҳслар давомида жами 1321 очко (қиличбозлик 222, тўсиқлардан ўтиш 303, сузиш 278 лазер-ран 518) жамғаришга эришди.
Энди у бугун бўлиб ўтадиган финал босқичида медаллар учун курашади.
1 / 3

Мисрда ўтаётган бешкураш бўйича Жаҳон Чемпионати

2 / 3

Мисрда ўтаётган бешкураш бўйича Жаҳон Чемпионати

3 / 3

Мисрда ўтаётган бешкураш бўйича Жаҳон Чемпионати