Бугун ўзбек боксчилари Таиландда рингга кўтарилади — жангларни қаерда онлайн кўриш мумкин?

IBA томонидан ташкил этилаётган "Чемпионлар оқшоми"да Ҳасанбой Дўсматов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Мужибилло Турсуновлар жанг қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Бугун ўзбекистонлик уч нафар боксчи Таиландда рингга кўтарилади, дея хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси.
Бугун, Таиланднинг Пукет шаҳрида бокс оқшоми ўтказилади.
IBA томонидан ташкил этилаётган мазкур "Чемпионлар оқшоми"да Ҳасанбой Дўсматов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Мужибилло Турсуновлар жанг қилади.
Турнир доирасида 8 та жанг ўтказилади. Шуларнинг учтаси ўзбекистонликлар иштирокида ташкил этилади.
Ўзбек боксчилари иштирокидаги жанглар:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Мартин Молина Сальвадор (Испания)
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов (Ўзбекистон) - Муҳаммедсабир Базарбай Уулу (Қозоғистон)
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев (Ўзбекистон) - Дулат Бекбауов (Қозоғистон).
Жангни Ўзбекистон вақти билан соат тахминан 19:00дан кейин IBAнинг расмий сайти орқали кўриш мумкин бўлади.
1 / 4

"Чемпионлар оқшоми" олдидан боксчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди

2 / 4

"Чемпионлар оқшоми" олдидан боксчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди

3 / 4

"Чемпионлар оқшоми" олдидан боксчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди

4 / 4

"Чемпионлар оқшоми" олдидан боксчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди