Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Зуфар Нарзуллаев "Ўзбекистон темир йўллари"АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Зуфар Нарзуллаев 1996 йилдан Ўзбекистон темир йўл соҳасидаги таркибий бўлинмаларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
2009-2016 йилларда темир йўл тизимида капитал қурилиш дирекциясига раҳбарлик қилган ва электрлаштирилган “Ангрен – Поп” темир йўли қурилишида фаоллик кўрсатган.
2016-2017 йилларда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган. 2017-йилдан буён “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, у 2014 йилда "Фидокорона меҳнатлари учун" ("Ватан олдидаги хизматлари учун") ордени билан мукофотланган.