Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина ҳарбийлари тинч аҳолини отиб ташлади — видео

УҚК ҳарбийлари ичида бир эркак ва бир аёл бўлган фуқаро машинасини отиб ташлаб, уларнинг жасадини ўтларни ичига яширишди.
Sputnik
Угледар ҳудудида Украина ҳарбийлари тинч аҳоли машинасини отиб ташладди. Ушбу жиноят Россия ҳуқуқ-тартибот идораларидан бирининг махсус кучлари дрони томонидан суратга олинди.
Бир гуруҳ украиналик ҳарбийлар "Козак" бронеавтомобилида "кулранг зонада" позиция эгаллашга ҳаракат қилишди. Улар техникани ўрмон ичига яшириб пистирмада турган.
Бир неча дақиқадан сўнг уларнинг йўналишида фуқаролик автомобили пайдо бўлади. УҚК ҳарбийлари уни ўққа тутади. Кейин эса машина ичида бўлган бир эркак ва бир аёлнинг жасадини ўтларни ичига яширишади.