ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 3 та ҳудуднинг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” хабар берди.
Бугун қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Олмазор тумани: “Намуна” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Яшнобод тумани: “Баҳор” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Чилонзор тумани: “Хайробод” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Айтилишича, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.