Россияда жинсни ўзгартиришни тақиқловчи қонун қабул қилинди

Россияда бундан буён жинсини ўзгартириш тақиқланади ва бундай шахслар оила қуриши, болаларни асраб олишига рухсат берилмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Россия Давлат думаси жума куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда жинсни ўзгартиришни тақиқловчи қонунни учинчи ўқишда қабул қилди.
Ушбу ташаббусни май ойида Давлат думаси спикери Вячеслав Володин бошчилигидаги барча бешта фракция депутатлари киритган эди. Давлат думаси вице-спикери Пётр Толстой аввалроқ “деярли 400 парламентарий” ташаббус муаллифи бўлганини таъкидлади.

Янги қонунга кўра, агар турмуш ўртоқлардан бири жинсини ўзгартирган бўлса, никоҳни бекор қилишни таклиф қилади. Оила кодексининг 16-моддасига ўзгартиришлар киритилди, унда никоҳни бекор қилиш шартлари баён қилинган.

Шунингдек, агар жинси ўзгарганлиги тўғрисида гувоҳнома мавжуд бўлса, у ҳолда шахсга болаларни асраб олиш тақиқланади.
Қайд этилишича, жинсини ўзгартиришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун кучга кирган кундан олдин жинсини ўзгартирган шахсларга унинг нормалари татбиқ этилмайди.
Жинсни ўзгартиришга фақат тиббий комиссия қарори билан туғма аномалия бўлган болалар ва генетик ва эндокрин касалликларни даволаш билан боғлиқ тиббий аралашувлар кирмайди. Қарорларни чиқариш тартиби ва тиббий ташкилотларнинг рўйхати Россия Федерацияси ҳукумати томонидан тасдиқланади.
"Ушбу қарор фуқароларимизни, болаларимизни ҳимоя қилади. Ўйлаб кўринг: сўнгги 10 йил ичида АҚШда жинсини ўзгартириш операциялари сони 50 баробарга ошган. Трансгендерлар сони 1640 000 кишини ташкил қилмоқда (2022 йил). Улар орасида 340 000 ўсмирлар. Бу даҳшатли тенденция!" - деб ёзган Володин ўзининг телеграм-каналида.
Жинсини ўзгартириш — бу миллатни таназзулга олиб борувчи йўл, дейди Дума депутати Тамара Фролова.
Унинг фикрига кўра ушбу қонун анъанавий оилавий қадриятлар ва никоҳ институти билан бирга мамлакат суверенитетини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
“Мамлакат келажаги узоқ вақтдан бери умумий таназзулга айланиб кетган Европа демократия ўйинларига эмас, балки соғлом оилалар, болаларнинг соғлом тарбияси асосида қурилиши керак”, - деди Фролова.
Давлат думаси спикери Вячеслав Володин уч йил аввал Россия Федерацияси фуқаролари референдумда “эркак ва аёлнинг иттифоқи сифатида никоҳ институтини” ҳимоя қилувчи Конституция учун овоз берганини эслатди. Шунингдек, у бир йил аввал ноанъанавий жинсий алоқалар, ЛГБТ ва педофилияни тарғиб қилишни тақиқловчи қонунлар қабул қилинганини таъкидлаб ўтди.