ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. "Ўзсувтаъминот" АЖга янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қабул қилинган қарорда назарда тутилган.
Қайд этилишича, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 13 июлдаги 98/09-3-қр-сонли қарорига асосан Азимов Дилшод Суръатович "Ўзсувтаъминот" АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев 12 нафар туман ва шаҳар ҳокимларини ишдан олган эди. Шунингдек, инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун қатор ташкилотлар, жумладан "Ўзсувтаъминот" АЖ раҳбари Сахиб Саифназаров ҳам лавозимдан озод этилган.