Ўзбекистон президенти сайлови — 2023

Ўзбекистондаги аввалги инаугурациялар қандай ўтган — фото

Шавкат Мирзиёевнинг учинчи бор давлат раҳбари сифатида инаугурацияси ташкил этилади. Аввалги икки маросим 2016 ва 2021 йиллардаги сайловлардан кейин бўлиб ўтган. Бундан аввал ҳам биринчи президент Ислом Каримовнинг инаугурация маросимлари ўтказилган.
Sputnik
1 / 15

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг инаугурация маросими.

2 / 15

Шавкат Мирзиёевнинг биринчи муддатга сайланганидан сўнг инаугурациясининг тантанали маросими, 2016 йил 14 декабрь.

3 / 15

Шавкат Мирзиёев 2016 йилда Ислом Каримов вафотидан кейин навбатдан ташқари президентлик сайловида ғалаба қозонган эди.

4 / 15

Конституциянинг эски таҳририга кўра, президент беш йил муддатга сайланган.

5 / 15

Президент этиб сайланган Шавкат Мирзиёев қасамёд қилмоқда.

6 / 15

2021 йилда Шавкат Мирзиёев иккинчи муддатга сайланган.

7 / 15

Инаугурация 6 декабрь куни бўлиб ўтган.

8 / 15

Парламент аъзолари янги сайланган президентнинг инаугурация маросимида мадҳияни тинглашмоқда.

9 / 15

Олий Мажлиснинг икки палатаси қўшма мажлисида тантанали маросим бўлиб ўтган.

10 / 15

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари мажлислар залига президент гувоҳномаси, шунингдек, давлат ҳокимияти рамзлари – байроқ ва президент кўкрак нишонини олиб киришмоқда.

11 / 15

Шавкат Мирзиёев янги президентлик гувоҳномасини қабул қилиб олган.

12 / 15

Янги сайланган президент қўлини бир вақтнинг ўзида мамлакат Конституцияси ва Қуръонга қўйиб, қасамёд қабул қилди.

13 / 15

"Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан", - дейилади қасамёд матнида.

14 / 15

Янги гувоҳномани президентга Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев топширган.

15 / 15

Президент беш йил муддатга сайланган. Бироқ, мамлакат Конституциясининг янги таҳрири қабул қилиниши муносабати билан 2022 йил июль ойида навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтган.