Ўзбекистон президенти сайлови — 2023

Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бошланди

Шавкат Мирзиёев инаугурацияда қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Бугун Олий Мажлис Сенатида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимига киришиш маросими (инаугурация) бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Қайд этилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон сайланган президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси мажлиси бошланди.
Тантанали маросимни "O`zbekiston 24" телеканалида ва давлат раҳбарининг расмий саҳифалари орқали жонли эфирда томоша қилиш мукин.
Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди. Унда сайловчиларнинг 87,05 фоиз овозини олган Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди. Президент сайловида сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 15,6 миллиондан зиёди ёки қарийб 80 фоизи қатнашди.