Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми вақтинча тўсиб қўйилди — видео

Пойтахт марказидаги кўчани таъмирлаш ишлари 15 кун давом этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми вақтинча тўсиб қўйилди, дея хабар берди туман ҳокимлиги.
Тарас Шевченко ва Саид Барака кўчалари чорраҳасидан Тарас Шевченко ва Фидокор кўчалари чорраҳасигача бўлган қисмида узунлиги 448 метр, диаметри 720 мм бўлган магистрал иссиқлик қувури алмаштирилади.
В Ташкенте временно перекрыли часть улицы Тараса Шевченко
Тошкентнинг марказий кўчаларида бошланган таъмирлаш ишлари 15 кун давом этади.
Хабарда, шунингдек, “Мениг йўлим” лойиҳаси доирасида Тарас Шевченко кўчаси капитал таъмирланиши айтилган.