“Ўзимнинг ҳам чўкиб кетишимга оз қолди”: сирдарёлик йигит она ва болани қутқарди — видео

Сирдарёлик 21 ёшли Саидислом Абдулқосимзода Янгиер шаҳридаги каналга аёл фарзанди билан чўкиб кетаётганини кўриб, уларга ёрдам беришга шошилди.
Sputnik
У икки кишининг чўкиб кетаётганини пайқаганида қирғоқ яқинида бўлган. Саидислом уларни қутқариш осон бўлмаганини тан олди – ўзининг ҳам чўкиб кетишига оз қолган. Шу билан бирга, йигит унинг хатти-ҳаракати бундай кенг омма эътиборига тушишини умуман ўйламаган.
Шаҳар ҳокимияти Саидисломни фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаси билан тақдирлаш билан бирга, у кўпдан бери орзу қилган Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ишга жойлашишда ҳам ёрдам берди.
Ушбу воқеа тафсилотлари билан Sputnik видеосида танишинг.