ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов кеча “Aimchess Rapid” онлайн турнири финалида норвегиялик Магнус Карлсенга қарши ўйин ўтказди ва рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Бу ҳақда Абдусатторовнинг Telegam каналида хабар берилди.
Абдусатторов 0,5:2,5 ҳисобларида ютқазиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов мусобақа давомида Уэсли Со ва Левон Аронян каби рақибларни мағлубиятга учратиб, финалга қадар етиб келганди.
Жорий йилнинг июнь ойида Нодирбек Абдусатторов “Norway Chess” мусобақасининг 9-турида Магнус Карлсен билан дона сурган эди. Асосий вақтда дуранг қайд этилди. Армагедонда (олдинги тай-брейкларда ғолиб аниқланмаган тақдирда ўйналадиган ўйин) Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсендан устун келди.