Лавровнинг пайдо бўлиши журналистлар орасида шов-шувга сабаб бўлди — видео

Жакартадаги АСEАН йиғилишида Лавровнинг пайдо бўлиши журналистларни орасида шов-шувга сабаб бўлди. Ҳаммаси селфи билан тугади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июл – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг пайдо бўлиши АСEАН вазирларининг Жакартадаги йиғилишини ёритаётган журналистларда катта қизиқиш уйғотди.
Малайзияда бугун Россия-АСEАН ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашуви бўлиб ўтди. У якунланганидан сўнг Лавров режалаштирилган икки томонлама учрашувларди иштирок этиши керак эди. Бироқ йиғилган журналистлар йўлллар билан унинг эътиборини ўзларига тортишга уринишди: улар қичқира бошладилар, чапак чалишди.
Лавров мухбирлар тўдасига яқинлашганда, уларнинг баъзилари камералар кўринишини тўсиб қўймаслик учун полга ўтирди, журналистлар инглиз тилида бўлмасада, саволлар бера бошлади. Шовқин ва саросимада бир сўзни тушунмаган вазир бунга жавобан биргаликда суратга тушишни таклиф қилди ва ерда ўтирган ОАВ вакилларини ўрнидан туришни сўради.
Бир-икки кадр ва бир нечта селфилардан сўнг Лавров журналистлар билан қўл бериб кўришди ва уларга муваффақият тилади.