Итдан қандай ҳимояланиш керак: кинолог маслаҳати — видео

Итлар икки хил вазиятда ўзини агрессив тутиши мумкин: улар қўриқлаётган ҳудудга кирганда, яқинлашганда ёки ўз эгасини ҳимоя қилиш мақсадида.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Кинологларнинг айтишига кўра, итлар ҳужум қилганда энг асосийси ўзини хотиржам тутиш ва ундан қочмаслик керак.
"Ит ҳужум қилаётганида унга нисбатан жиддий ҳаракатлар, яъни сумка ёки бирор жисмни олдига қўйиб, уни қўрқитиш керак. Мисол учун, бироз бақириб, итларни чалғитса бўлади", - дейди Кинология хизмати бошлиғи Махсудали Ҳасанов.
Мутахассис айтишига кўра, одатда итлар ҳуриб, шу ҳудуднинг “хўжайини” эканлигини кўрсатмоқчи бўлади. Агар итдан қўрқиб қочсангиз, у қувиб тишлаши мумкин.
Итларнинг агрессив бўлишининг яна бир сабаби — улар ўз эгасини ҳимоя қилишида. Бундай вазиятда унинг эгасига яқинлашмаслик ва бақирмаслик керак. Шунингдек, агрессив итга орқа билан ўгирилмаслик керак.