Турли давлатларда инаугурация қандай ўтган — фото

Турли давлат президентлари ўз вазифаларига тантанали руҳда киришади. Баъзиларда маросим дабдабали, айримларда эса ихчам ташкил этилади. Sputnik фототасмасида турли мамлакатларда ўтган инаугурациялар ҳақида танишинг.
Sputnik
1 / 22

Россия Федерацияси президентининг лавозимга киришиш маросими катта Кремл саройида ўтказилади. Россия Федерацияси президенти лавозимига киришгач, Федерация Кенгаши аъзолари, Давлат Думаси депутатлари ва Россия Федерацияси Конституциявий суди судялари иштирокида тантанали равишда қасамёд қилади. Владимир Путин инаугурацияси, 2000 йил.

2 / 22

Россияда янги сайланган давлат раҳбарининг инаугурациясида президентлик ҳокимияти рамзлари - президент белгиси ва штандарт, шунингдек, конституциянинг нусхаси қўлланилади. Дмитрий Медведев инаугурацияси, 2008 йил.

3 / 22

Кремл қирғоғи томонидан 30 ўқдан иборат артиллерия салюти отилади. Бу ҳарбий унвонлар иерархиясидаги энг кўп отишмалар сони, чунки давлат раҳбари Россия қуролли кучларининг олий қўмондони ҳисобланади. Владимир Путин инаугурацияси, 2018 йил.

4 / 22

Анъанага кўра, янги давлат раҳбарини табриклаш учун деярли барча собиқ президентлар келади. АҚШ президенти Дональд Трамп, АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ва АҚШ собиқ вице-президенти Жо Байден (чапдан ўнгга) Вашингтондаги инаугурация маросимида. 2017 йил.

5 / 22

АҚШдаги тантанали маросим анъанавий тарзда Вашингтонда 20 январь куни ўтказилади. Шу куни истеъфога чиққан президентнинг ваколатлари расман тугайди. Жо Байден инаугурацияси, 2021 йил.

6 / 22

Молдовада сайланган президент Майя Санду Республика саройидаги инаугурация маросимида. Санду Республика саройига пиёда келди, уни тарафдорлар олқишлар билан кутиб олишган. 2020 йил.

7 / 22

Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскдаги инаугурация маросимида. Маросим олдиндан эълон қилинмаган, фақат юқори амалдорлар ва парламент аъзолари иштирок этган. 2020 йил.

8 / 22

Украинанинг янги сайланган президенти Петр Порошенко Киевдаги Олий Радада инаугурация маросимида. 2014 йил.

9 / 22

Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленский Киевдаги инаугурация маросими олдидан. 2019 йил.

10 / 22

Бошқа кўплаб мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Францияда президент қасамёд қилмайди. Протоколга кўра, Франциянинг истеъфога чиққан ва янги сайланган президентлари Елисей саройи зинапоясида учрашади. Кейин эски давлат раҳбари янгисига ядровий чамадонни топширади ва собиқ қароргоҳини тарк этади.

11 / 22

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг хавфсизлик хизмати ходими уни инаугурация маросими чоғида минбарга бостириб кирган номаълум шахсдан ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда. Маросим 2019 йил бўлиб ўтган.

12 / 22

Грузия президенти Михаил Саакашвили Тбилисидаги инаугурация маросимида. 2004 йилда бўлиб ўтган лавозимга киришиш маросими икки кун давом этган.

13 / 22

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг лавозимга киришиш маросими 2011 йил бўлиб ўтган. Қонунга кўра, бош вазир бошчилигидаги амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган президент олдидан истеъфога чиқади.

14 / 22

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мустақиллик саройида Қозоғистон халқига қасамёд қабул қилиш маросимида. Маросим 2022 йилда бўлиб ўтган.

15 / 22

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон инаугурация маросими 1999 йилда ўтказилган. Инаугурация маросимида Россия бош вазири Владимир Путин бошчилигидаги делегация иштирок этган.

16 / 22

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов инаугурация маросими 2007 йилда ўтказилган. У қасамёд қабул қилганидан сўнг, мамлакатнинг беш вилояти оқсоқоллари Бердимуҳамедовнинг бўйнига президентнинг ўзига хос кўкрак нишонини осиб қўйишган.

17 / 22

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон пойтахти Ашхободдаги инаугурация маросимида қасамёд қилмоқда. Тантанали марш садолари остида Фахрий қоровул аскарлари залга Давлат байроғи, президентининг штандарти, Конституция, президентининг Фахрий кўкрак нишонини, шунингдек Қуръони Карим олиб кирилади. 2022 йил.

18 / 22

Роза Отунбаева 2010 йил 3 июлда Бишкекдаги инаугурация маросимида. Роза Отунбаева МДҲ, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари тарихидаги биринчи аёл президент бўлган.

19 / 22

Президент Садир Жапаров Қирғизистонда инаугурация маросимида. Инаугурация маросимида у халқ манфаати йўлида меҳнат қилишга ваъда бериб, қасамёд қилган. Президентга Марказий сайлов комиссияси давлат рамзлари – кўкрак нишони ва президент штанделини топширган. 2021 йил.

20 / 22

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ва депутатлар оқсоқоли, таниқли ўзбек ва совет режиссёри, СССР халқ артисти Малик Қаюмов. Сурат 1990 йил 24 мартда, Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг биринчи сессиясида Каримов Ўзбекистон ССР президенти этиб сайланганидан кейин олинган.

21 / 22

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси. Маросим 2016 йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида ўтказилган. Маросимда Марказий сайлов комиссияси Мирзиёевга “Ўзбекистон президенти этиб сайланганлиги тўғрисида”ги гувоҳномани топширган.

22 / 22

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси. Маросим 2021 йил Олий Мажлис Сенати биносида ўтказилган.

Президент Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишида қасамёд қабул қилган. Президент бир вақтнинг ўзида Конституция ва Қуръон китобларига қўлини қўйиб қасамёд қилган.