Енгил атлетика бўйича ОЧ: Ўзбекистон илк медални қўлга киритди

Эркаклар ўртасида босқон улоқтириш дастурида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Суҳроб Ходжаев кумуш медалга сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Эркаклар ўртасида босқон улоқтириш дастурида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Суҳроб Ходжаев кумуш медалга сазовор бўлди.
Спортчининг иккинчи уринишда қайд этган 71.83 метр натижаси унга қитъа чемпионатининг кумуш медалини келтирди. Биринчи ўрин хитойлик Ван Сига насиб этган бўлса, япониялик Шота Фукуда кучли учликни якунлаб берди.
Босқон улоқтириш, ОЧ:
Ван Си (Хитой) – 72.13;
Суҳроб Ходжаев (Ўзбекистон) – 71.83;
Шота Фукуда (Япония) – 71.80.