Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди — у ҳақда нималар маълум?

Янги элчи хориждаги элчихоналар ва консулликларда ишлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Юй Цзюнь Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, дея хабар берди ЎзА.
Юй Цзюнь 1972 йил август ойида туғилган. Хитой Коммунистик партияси аъзоси, олий маълумотли. Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли департамент ва бошқармаларида, шунингдек, хориждаги элчихоналар ва консулликларда ишлаган.
Янги элчининг сўзларига кўра, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Хитойнинг Ўзбекистонга нисбатан ташқи сиёсатига қатъий содиқ бўлади, Ўзбекистон жамиятининг хайрихоҳ вакиллари билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой элчиси Цзян Янь Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётгани маълум қилинганди. У Ўзбекистонда 5 йил ишлаган.