Пашинян Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Арманистон ҳукумати раҳбари Мирзиёевни президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, катта муваффақиятлар ва бахт-саодат тилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Бугун, 12 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, мулоқотда икки томонлама муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Арманистон ҳукумати раҳбари Мирзиёевни президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, катта муваффақиятлар ва бахт-саодат тилади.
Суҳбатда амалий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш мақсадида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ҳамда қўшма ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Ушбу мақолада Мирзиёевни яна қайси давлат етакчилари табриклагани ҳақида ўқишингиз мумкин.