Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади

Марказий банк хорижий валюталарнинг 13 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 13 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,88 сўмга кўтарилиб, 11 593,01 сўмни ташкил қилди.
Евро ҳам сўмга нисбатан мустаҳкамланди. 1 евро 42,80 сўмга ошиб, 12 781,29 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 0,06 сўмга кўтарилиб, 128,01 сўмни ташкил этди.
Курс валют