G7 Украина бўйича қўшма декларацияни эълон қилди

"Катта еттилик" Украинани узоқ вақт қўллаб-қувватлаш ва унга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. "Катта еттилик" давлатлари Украина бўйича қўшма декларацияни эълон қилди. Унда Украинани қўллаб қувватлаш бўйича узоқ муддатли муддаолар келтирилган.
“Биз, "Катта еттилик" мамлакатлари етакчилари, хавфсиз, мустақил, демократик ва эркин Украина стратегик мақсадига содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз. Евро-Атлантика минтақаси”, - дейилади ҳужжатда.

Декларациянинг асосий нуқталари:

G7 давлатлари Украинани қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлайди.
Киевга "компенсация" тўланмагунча, Россия активлари музлатилган ҳолатда қолади.
G7 Украина учун узоқ масофага учувчи қуролларни етказиб беришнинг устувор йўналишларидан бири деб ҳисоблайди.
G7 мажбуриятлари Украинани мудофаа қилиш ва келажакда Россиянинг эҳтимолий "тажовуз"ини олдини олиш учун барқарор куч билан таъминлашни ўз ичига олади.
G7 Киев билан разведка маълумотлари билан бўлишади.
G7 Украина мудофаа саноатини янада ривожлантиришга ёрдам беради, Украина Қуролли кучлари вакилларини тайёргарликдан ўтказади.
Бошқа давлатлар G7 декларациясига исталган вақтда қўшилиши мумкин.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бугун таъкидлаганидек, Москва Украинага хавфсизлик кафолатларини бериш масаласига салбий муносабатда. Унинг таъкидлашича, бу қарор "ўрта, узоқ ва ҳатто қисқа муддатда жуда ва жуда салбий оқибатларга олиб келиши" мумкин.
Кремль, шунингдек, НАТО ва Украина ўртасидаги музокараларни яқиндан кузатаётганликларини таъкидлади. Москвада эслатиб ўтилганидек, айнан Киев режимининг альянсга қўшилишга йўналтирилганлиги ҳарбий операция бошланишига сабаб бўлган.
Бугун, икки кунлик НАТО саммитининг иккинчи куни Вильнюсда Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида бўлиб ўтмоқда. Киев расмийлари уларни альянсга тезлаштирилган тартибда қабул қилишдан бошқа, ҳеч қандай натижа қониқтирмаслигини бир неча бор билдирган эди.
"Катта еттилик" ростданам каттами?

АҚШ, Британия, Германия, Франция, Италия, Канада ва Япониядан ташкил топган "Катта еттилик"ни — иқтисодий ёки ҳарбий қувват бўйича дунёнинг энг катта давлатлари деб тушунмаслик керак. Бу шунчаки АҚШнинг иттифоқчиларининг сиёсий уюшмаси.

Аслида эса, Жаҳон банки маълумотларига кўра, дунёнинг энг иқтисодий кучли 7 та давлати қуйидагилар: Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Япония, Германия, Россия ва Индонезия.

"Globalfirepower" нашрининг ёзишига кўра, ҳарбий қувват бўйича энг кучли давлатлар мана булар: АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Британия, Жанубий Корея, Покистон.