Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

АҚШ Украинага болаларни асраб олиш манбаи сифатида қарайди — ТИВ

Россия Ташқи ишлар вазирлиги: АҚШ Украинага болаларни халқаро асраб олиш манбаи сифатида қарайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Вашингтоннинг махсус зонасидаги болалар билан боғлиқ вазиятдан хавотирли ташвиши АҚШнинг Украинага болаларни халқаро асраб олиш манбаи сифатида қарашига билан боғлиқ, дейилган Россия ТИВ сайтида эълон қилинган хабарда.

Вашингтоннинг махсус ҳарбий операция зонасидаги болалар билан боғлиқ вазиятдан юзаки ташвиши АҚШ расмийлари Украинани болаларни халқаро асраб олишнинг асосий манбаларидан бири деб билиши билан боғлиқ, — дейилган Россия ТИВ хабарида.

Россия ТИВга кўра, АҚШнинг ўзини “болалар ҳуқуқларининг асосий ҳимоячиси” сифатида кўрсатишга уринишлари на қонун, на амалиёт томонидан мустаҳкамланмаган. АҚШда фарзанд асраб олиш жараёни шаффоф эмас, коррупциялашган ва “сиёсий неоколониал конъюнктурага бўйсунган”.
"Афсуски, россиялик болаларни Америка фуқаролари томонидан асраб олиш жараёнида Россиянинг вояга этмаган фуқаролари ҳуқуқларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари кўп бўлган", — дейилган баёнотда.
Россия ТИВ бу амалиёт 2013 йилдан бери тақиқланганига аниқлик киритди.
АҚШда халқаро фарзандликка олиш жараёнида болалар ҳуқуқларининг бузилиши муаммоси тегишли ҳисоботда акс этган.