АҚШ асосий ҳамкор учун курашда Россияга ютқазди – ОАВ

"Reuters" АҚШ Ҳиндистонга қурол-яроғ етказиб беришда Россия ўрнини боса олмаслиги ҳақида ёзмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Вашингтон билан ҳамкорлик қилишга тайёрликка қарамай, Нью-Деҳли Москва билан асосий ҳамкор ва қурол-яроғ етказиб берувчилардан бири сифатида ишлашда давом этмоқда, дея ёзади “Reuters”.
“Сўнгги 20 йил ичида Ҳиндистон 60 миллиард долларга қурол-яроқ харид қилди, шулардан қарийб 39 миллиард доллари Россияга ҳиссасига тўғри келади”, - дейилган мақолада.
“Rand Corporation” таҳлилчиси Дерек Гроссман Ҳиндистон QUAD таркибига киришини (АҚШ, Япония ва Австралия ҳам киради) эслатган ва бу Ғарб билан алоқаларни мустаҳкамлашга кўмаклашади, бироқ Ҳиндистоннинг Россия билан кўп йиллик шартномаларини асло бекор қилмайди. Таҳлилчининг фикрича, Қўшма Штатлар Ҳиндистонга тақдим этадиган ҳарбий техника ва технология танловида эҳтиёткор бўлади.
Нью-Деҳли гарчи Вашингтон билан ҳамкорлик қилишга ният қилган бўлса-да, у Россия билан мустаҳкам шерикчиликдан воз кечмайди, дея хулоса қилган нашр