Россия президенти Владимир Путин
"Овоз бериш натижалари Ўзбекистонда мамлакатни янада жадал ривожлантириш, унинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар сиёсати халқ томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор кўрсатди".
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин
“Президентлик сайлови натижалари Сиз ҳамда амалга ошираётган ички ва ташқи сиёсатингиз Ўзбекистон халқи томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланаётганини кўрсатди. Доно раҳбарлигингиз остида миллий тараққиёт ва тикланиш дастури, ҳеч шубҳасиз, улкан муваффақиятларга олиб келишига ишонаман".
Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов
Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов
© Sputnik / Дмитрий Астахов
/ Туркманистон етакчиси президентни сайловда қозонган ишончли ғалабаси билан самимий табриклаб, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон
Тожикистон раҳбари мамлакат етакчисини ишончли ғалаба билан самимий қутлаб, қатор соҳаларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев
Қозоғистон раҳбари Мирзиёвни ғалаба билан чин дилдан қутлаб, унга янги муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса фаровонлик ва равнақ тилади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров
Қирғизистон етакчиси ғалаба билан табриклаб, овоз бериш натижалари аҳоли Ўзбекистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга қаратилган прагматик сиёсатга ишониши ва уни кенг қўллаб-қувватлашини яққол кўрсатганини айтди.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ғалаба билан самимий қутлаган Бердимуҳамедов президент билан икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев
© SERGEI SUPINSKY
Озарбайжон раҳбари мамлакат етакчисини самимий табриклаб, дўст Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Беларусь президенти Александр Лукашенко
Беларусь президенти Александр Лукашенко
© Пресс-служба президента Беларуси
Беларусь президенти давлат раҳбарини ғалаба билан самимий қутлаб, Ўзбекистонга катта муваффақиятлар ва равнақ тилади.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған
Туркия президенти давлат раҳбарини ғалаба билан дилдан қутлади, сайловчиларнинг овоз беришдаги фаол иштирокини ҳамда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли томонидан кенг қўллаб-қувватланганини таъкидлади.
Эрон президенти Иброҳим Раисий
Эрон президенти Иброҳим Раисий
© AFP 2023 / YAMIL LAGE
Эрон раҳбари мамлакат етакчисини самимий табриклаб, мамлакатнинг Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеийнинг саломи ва табрикларини ҳам етказди.
Венгрия бош вазири Виктор Орбан
Венгрия бош вазири мамлакат етакчисини ғалаба билан самимий табриклаб, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев
© Sputnik / Алексей Никольский
/ Мулоқотда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён
БАА Вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён
© AFP 2023 / GEOFFROY VAN DER HASSELT
Шайх Мансур Ол Наҳаён Ўзбекистон раҳбарини ишончли ғалаба билан дилдан қутлаб, мамлакат халқига фаровонлик ва равнақ тилади. БАА президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг табриги ва энг эзгу тилакларини ҳам етказди.