Украина полицияси Киев-Печерск лаврасидаги бино эшик қулфларини бузиб очмоқда – видео

Аввалроқ адвокат Никита Чекман Киев-Печерск лавраси ҳудудида черков корпусларини эгаллаб олиш рўй бераётганини маълум қилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Украина Маданият вазирлиги полиция кўмагида Киев-Печерск лавраси ҳудудидаги Украина православ черкови (УПЧ) ибодатхонаси биноларидаги эшик қулфларини бузмоқда. Бу ҳақда Православ журналистлари иттифоқи (ПЖИ) маълум қилди.
Аниқлик киритилишича, ҳозир черков растаси эшиги қулфи очилган. Аввалроқ УПЧ манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Никита Чекман Киев-Печерск лавраси ҳудудида черков корпусларини эгаллаб олиш рўй бераётганини маълум қилган эди.
Бу ишга полиция ва махсус бўлинма ходимлари жалб қилинган. Полиция зиёратчилар учун мўлжалланган иккита меҳмонхона корпусини ўраб олган. Ибодат қилувчиларнинг черков даргоҳига киришига йўл қўйишмаган.