Украина — бу ҳали бошланиши. АҚШнинг кейинги нишони маълум бўлди

NYT: Украинадаги можаро АҚШнинг Хитой билан қарама-қаршилик олдидан репетицияга айланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Украинадаги ҳарбий можаро АҚШнинг Хитой билан қарама-қаршиликка тайёрланишига айланди, деб ёзади "The New York Times".

"Уруш, шунингдек, АҚШнинг Хитой билан тўқнашуви учун тайёргарлик вазифасини ўтайди, бунда Европанинг ёрдамига осонликча ишониш мумкин эмас", — дейилган мақолада.

Мақолада қайд этилишича, Вашингтон аллақачон Пекиннинг стратегик технологияларга киришини чеклаш ва ҳарбий ишлаб чиқаришни кенгайтиришни бошлаган.
Муаллифларнинг фикрича, НАТО Европани Хитой билан муносабатларда ўзига хос тарзда ҳаракат қилишга мажбур қилмоқда.
Улар Украинадаги можаро натижасида Америка корпорациялари Европа қурол-яроғ буюртмаларидан фойда кўради, европаликлар эса урушдан кейинги давлатни тиклаш харажатларини ўз зиммаларига оладилар, деган хулосага келишди.