Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Шойгу Украина ўзининг “қарши ҳужуми”да қанча ҳарбийсини йўқотганини айтди

Россия мудофаа вазирининг сўзларига кўра, шу давр мобайнида Украина 21 та самолёти, 5 та вертолёти ва 1244 та танки ва бошқа зирҳли техникасидан айрилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Украина Қуролли кучлари (УҚК) 4 июндан буён ўзининг “қарши ҳужуми” доирасида 26 мингдан зиёд ҳарбийси ва 3 мингта қурол-аслаҳасини йўқотди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
“4 июндан буён душманнинг йўқотишлари 26 минг нафардан зиёд ҳарбий хизматчи ва 3 мингта турли қурол-яроғни ташкил этди”, - деди Шойгу.
Россия мудофаа вазирининг сўзларига кўра, шу давр мобайнида Украинанинг 21 та самолёти, 5 та вертолёти, 1244 та танки ва бошқа зирҳли техникаси, жумладан, 17 та “Леопард”, 12 та “Брэдли” яксон қилинган.
Украина бирор бир йўналишда ўз мақсадларига эриша олмаган.