ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Екатеринбург шаҳрида “Иннопром-2023" халқаро кўргазмасида “Made in Uzbekistan” стенди билан иштирок этмоқда.
Бу стендда Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги мамлакатнинг туризм салоҳиятини иштирокчи давлатлар ўртасида тарғиб этмоқда.
Ўзбекистон Екатеринбургдаги “Иннопром-2023” халқаро кўргазмада иштирок этмоқда
© Минтуризма Узбекистана
Таъкидланишича, иштирокчи хорижий туристик компанияларга Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, бой туристик имкониятлари ҳақида маълумотлар берилмоқда. Икки томонлама сайёҳларни алмашишга қаратилган музокаралар олиб борилмоқда.
Маълумот учун, “Иннопром”халқаро кўргазмаси 2010 йилдан бери ҳар йили Екатеринбург шаҳрида ташкил этиладиган йирик саноат кўргазмаси саналади.
Кўргазмага ташриф буюрувчиларнинг қарийб 80 фоизини бутун дунёдан профессионал харидорлар, ишлаб чиқаришга янги маҳсулот ва технологияларни жорий этиш бўйича саноат корхоналари мутахассислари ташкил этади.