“Иннопром”халқаро кўргазмаси 2010 йилдан бери ҳар йили Екатеринбург шаҳрида ташкил этиладиган йирик саноат кўргазмаси саналади. Бу йилги кўргазма 10 июль куни очилди. Бу йил 700 га яқин компания, Россия-Хитой кўргазма зонасида яна 400 тага яқин компания тақдим этилган. Иштирокчиларнинг деярли 30 фоизи ўз ютуқларини биринчи марта намойиш қилмоқда.