Ўзбекистон президенти сайлови — 2023

Сайлов жараёнида жиддий қоидабузарликлар аниқланмади — бош прокурор ўринбосари

Ўзбекистон президенти сайловида жиддий қоидабузарликлар аниқланмаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти сайловида қонун бузилиш ҳолатини текшириш бўйича 5 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов брифингда маълум қилди.
Мурожаатлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сирдарёдан келиб тушган.
Уларнинг 1 таси ўз тасдиғини топмаган. Қолган 4 таси бўйича мурожаатчига тушунтириш берилган.
Жиддий қоидабузарликлар аниқланмаган. Барча мурожаатлар Бош прокуратуранинг ишонч телефони орқали қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 июль куни Ўзбекистонда президент сайлови бўлиб ўтди.