ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Кеча, 9 июль куни Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Унда ўзбекистонлик спортчи Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди, деб хабар берди Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги.
Аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Асила Мирзаёрова 5 метр 13 см натижа билан энг яхши натижани қайд этди ва олтин медални қўлга киритди.
Эътиборлиси, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби ҳисобланган Асила Мирзаёрова жаҳон чемпионатидаги ушбу натижаси орқали келгуси йил Парижда бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни ҳам қўлга киритди.
Шунингдек, аёллар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Кубаро Ҳакимова 9 метр 83 см натижа билан кумуш медални қўлга киритди.
Узбекский параспортсмен стал чемпионом мира во Франции
© Министерство молодежной политики и спорта
Ёш иқтидорли пара атлет ҳам ушбу натижаси орқали Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни нақд қилиб қўйди.