Минск трактор заводи "Формула-1" намойиш қилди — видео

Бугун Екатеринбургда очилган "Иннопром - 2023" халқаро саноат форуми очилди. Унда Беларусдан 120дан ортиқ саноат корхоналари иштирок этмоқда.
Sputnik
"Иннопром - 2023" кзўргазмасида Минск трактор заводи ҳам ўз ишланмаларини тақдим этди. Корхона форумга нафақат Беларус тракторларини балким корпоратив рангда ва МТЗ логотипи билан ишлаб чиқилган "Формула 1" пойга автомобили кўринишидаги оригинал фото зонани ҳам олиб келди. Ушбу фото зона ҳукумат раҳбарлари ва кўргазманинг бошқа иштирокчиларида алоҳида қизиқиш уйғотди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Екатеринбург шаҳрида "Иннопром - 2023" халқаро саноат форуми очилди. Бу йил 700 га яқин компания, Россия-Хитой кўргазма зонасида яна 400 га яқин компания тақдим этилган. Иштирокчиларнинг деярли 30 фоизи ўз ютуқларини биринчи марта намойиш қилмоқда.
Ташкилотчиларнинг прогнозларига кўра, Иннопромда бутун Россиядан 35 дан ортиқ халқаро делегациялар ва 25 та минтақавий делегациялар иштирок этади. Тадбиркорлар учун савдо вакиллари учун платформа ташкил этилган.
"Иннопром"нинг биринчи кунида кўргазмага Беларус, Россия ва Қозоғистон бош вазирлари Роман Головченко, Михаил Мишустин ва Алихон Смоиловлар ташриф буюришди.
Иннопром 10 дан 13 июлгача Экатеринбург-Экспо марказида бўлиб ўтади.